Магистралл сув қувури таъмирланмоқда
Термиз шаҳри Меҳробод маҳалласидан ўтувчи диаметри 600 мм бўлган магистрал сув қувурида носозлик юзага келган.
Aйни пайтда “Сурхондарё сув таъминоти” МCҲЖ Термиз шаҳар бўлими томонидан таъмирлаш бутлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Термиз шаҳридаги Шимолий ва Мангузар сув ишлаб чиқарувчи иншоотлари фаолияти тўхтатилди.
Шу туфайли шаҳарнинг Гулистон, Гулираъно, Меҳриобод, Мажнунтол, Турон, Жомий, Навруз ва Ески шаҳар маҳаллаларида вақтинчалик сув таъминоти тўхтатилган.
Тез фурсатларда магистралл сув қувуридаги носозлик таъмирланиб, мазкур маҳаллаларга сув йетказиб бериш қайта тикланишини маълум қиламиз.
Йетказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024