Термиз шаҳрида осойишталигимиз посбонлари шарафланди
Бугун, Термиз шаҳридаги “Нигина” тантаналар саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Термиз гарнизони маънавият ва маърифат маркази, вилоят ва шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси, шаҳардаги ҳарбий қисмлардан ташриф буюрган офицер ва ҳарбий хизматчилар ҳамда фахрийлар иштирок этишди.
Тантанали тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар шаҳар ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам муносабати билан ташкил этилган концерт дастурида санъат усталари ва маданият бўлими хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024