Термиз шаҳрида 600 ўринли “Ай-Ти” мактаб қуриш лойиҳаси тақдимот қилинди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида “Ал-Хоразмий ахборот технологиялар мактаби” нодавлат таълим муассасаси томонидан ташкил этилган замонавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишди. Бу ерда болаларнинг таълим-тарбия олишлари, спорт билан шуғулланишлари ва хорижий тилларни ўрганишлари учун барча замонавий шароитлар яратилган.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг эришган ютуқ ва тўплаган бой тажрибаси эътироф этилиб, тадбиркорнинг соҳадаги тажрибасини оммалаштириш мақсадида Термиз шаҳридаги энг оғир ҳолатда бўлган 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига бириктирилди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида Термиз шаҳрида 600 ўринли ахборот технологияларини чуқур ўқитишга мўлжалланган “Ал-Хоразмий ахборот технологиялари “IT” мактаби” нодавлат мактаб қуриш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Вилоят раҳбари нодавлат ахборот технологиялари мактаби қуриш лойиҳаси билан танишар экан, ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, ўзининг таклиф ва тавсияларини билдирди ҳамда масъулларга тадбиркорнинг ушбу лойиҳасини амалга ошириш учун зарур ёрдамларни кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024