Аҳолини ичимлик сувисиз "қолдирган" масъуллар жазоланди
Вилоят раҳбари бугун ҳам вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган узлуксиз навбатчилик штабида бўлиб, аҳоли мурожаатларни қабул қилиш ва уларни тезкор ҳал этиш жараёнларини таҳлил қилди.
Штабда кунлик мурожаатлар сони, йўналиши ва ижроси тўғрисида ҳисобот берилгач, мутасаддилар томонидан муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича назоратни кучайтириш ҳамда шаҳар ва туманлардаги штаблар фаолиятини жонлантириш, у ерда видеокузатув мосламаларини ўрнатиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.
Вилоят раҳбарига Термиз шаҳри "Ўзбекистон" маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ичимлик суви етказишда узилиш бўлганлиги ва ҳозирда бартараф этилаётгани маълум қилингач, жойида бўлиб жараёнларни кўздан кечирди. Ҳолатни зудлик билан бартараф этиш ўрнига ўз ишига масъулиятсизлик қилган масулларни жазолаш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ вилоят филиалидаги навбатчилик жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.
Шаҳар ва туманларда штаблар фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024