Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

593202       0

Тадбирлар

       

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда кутилаётган ва 2023 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар муҳокама қилинди.

Жаҳондаги мураккаб вазиятга қарамай, жорий йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 5,5 фоизга ўсиши, экспорт 13 фоиздан кўпроқ ошиб, 19 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Давлат сиёсатида аҳоли бандлигини ошириш ва турмуш даражасини яхшилаш мақсади устувор бўлиб қолмоқда.

Жумладан, 2022 йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолини узоқ йиллар қийнаб келган масалаларни ҳал қилишга бюджетдан 8 триллион сўм йўналтирилди. “Ташаббусли бюджет” доирасида 8 миллионга яқин аҳоли таклифларидан келиб чиқиб, маҳаллалардаги лойиҳаларга 2,5 триллион сўм ажратилди. Бунда ҳудудларнинг қўшимча иқтисодий имкониятларидан шаклланган 16,5 триллион сўм ҳам ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилди.

2023 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажми камида 5,3 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Дунёда сақланиб қолаётган мураккаб вазиятда келгуси йил ҳам асосий мақсад юртимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инфляциянинг кескин ошиб кетишининг олдини олишга қаратилади.

Йиғилишда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

Хусусан, келгуси йилда саноатда 5,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 3,5 фоиз, хизматлар соҳасида 14,1 фоиз ўсишга эришиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, аниқланган захиралар ҳисобига саноат ишлаб чиқариши ҳажмини қўшимча 12 триллион сўмга ошириш имконияти кўрсатиб ўтилди. Тадбиркорликни ривожлантиришга 10 триллион сўм ажратилади. Иқтисодиётга банклар ҳисобидан 200 триллион сўм кредит ва халқаро молия ташкилотларидан 500 миллион доллар узоқ муддатли ресурс жалб қилинади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
75 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари