СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ УЧРАШУВИ
Бугун, Термиз шаҳридаги Санъат саройи ҳовлисида шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев бошчилигида сектор раҳбарлари ва маҳалладаги Ёшлар етакчилари учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 37 та маҳалладаги Ёшлар етакчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида уларга замонавий компютер тўплами, модем ва мебел жиҳозлари берилди. Ушбу жараёнда байрам муносабати билан шаҳар маданият бўлими томонидан ташкил этилган консерт дастури йиғилганларга юқори кайфият улашди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Илхом Сапаров иштирок этди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024