Меҳр кўзда
Муҳтарам Президентимиз томонидан жамиятимиздаги етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашни тубдан янгиланган тизимини жорий этиш, уларни баркамол авлод сифатида шаклланиши ҳамда ижтимоий мослашувини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 9 август куни “Етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5215-ҳамда 5216-сонли қарорлари қабул қилинди.
Мазкур қарорлар ижроси юзасидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалий ишлар бошлаб юборилди.
Хусусан, Термиз шаҳридаги чин етим ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича болаларни йирик корхоналар ва кластерларга олиб бориш мақсадида тасдиқланган режа графикка асосан Термиз шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида болалар мазкур йирик корхона ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш баробарида корхона раҳбари томонидан таклиф этилган иш ўринлари уларни мазкур соҳага бўлган қизиқишларини янада оширди.
Албатта меҳрга муҳтож болаларнинг ҳар томонлама қўллаб қувватлаш халқимизга хос юксак инсоний фазилатлардан саналади.
Бир болага етти маҳалла – ота-она, деган гап ҳам бежиз айтилмаган. Шу юртда, жамиятда яшаётган ҳар бир боланинг, у кимнинг зурриёти бўлишидан қатъи назар, келажагига бефарқ бўлмай, унга меҳр-эътибор кўрсатсак, нафақат уларни турли ёт ғояларлар таъсиридан асраган бўламиз, балки ёш авлод олдидаги инсоний бурчимизни ҳам адо этган бўламиз.
Қолаверса, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, фарзандларимизга қилган ҳар бир яхшилигимиз ўн яхшилик бўлиб қайтади!!!
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024