Сайловчилар билан учрашув ўтказилди
Бугун Термиз шаҳар 26-сонли умумий ўрта таълим мактабининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мардаев Ботир Хуррамовичнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда аҳоли вакиллари, депутатлар, корхона ва ташкилот ходимлари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасидаги янги нормаларнинг мазмуни, шунингдек Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда жорий йилнинг 28 октябрида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Ўз навбатида, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Абдусалим Жабборов ҳам янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодексида белгиланган нормалар ва аввал мунозарали бўлган ҳолатларнинг аниқ белгилаб берилганлиги ҳамда афзалликлар тўғрисида ўз маърузасида таъкидлаб ўтди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024