Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

609539       1

Тадбирлар

       

Сурхондарёлик бир гуруҳ нуронийлар Самарқанд шаҳрига йўл олишди

Юртимизда ноябрь ойи – “Кексалар учун туризм ойлиги” сифатида белгиланган. Ойлик доирасида кекса ва нуронийлар учун саёҳатлар, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва бошқа бир қанча тадбирлар ташкил этиш анъанага айланган.
Бугун Сурхондарё вилоятида узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, давлат ва жамият ривожи учун ўзининг муносиб хиссасини қўшган, ҳозирда нафақада кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ нуронийларни Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳатга кузатиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, диний соҳа вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, нуронийларни Самарқанд шаҳрига кузатиш тадбирида жорий йилнинг 21-25 ноябрь кунлари Термиз туманидаги 18299-сон ҳарбий қисм “Термиз” округи дала-ўқув майдонида йиғинда иштирок этаётган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ҳудудий давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилот раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари) ҳам қатнашишди.
Тадбир якунида юрт тинчлиги ва ободлигини, саёҳатга отланган нуронийларга оқ йўл тилаб ҳамда ўтказилаётган йиғинни яхши ўтказишни сўраб диний уламолар ва нуронийлар дуолар қилишди.
Нуронийлар барча қулайликларга эга микро автобусларда Самарқанд шаҳрига кузатилди. Уларга саёҳат давомида вилоят ҳокимининг икки ўринбосари ҳамроҳлик қилишади.


1 comments

Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
55 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари