Термиз шаҳрида навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди
Бугун, вилоят “Баркамол авлод болалар мактаби” биносида шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев томонидан фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда 227 нафар фуқаро турли масалалардаги муаммолари билан шаҳар ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 30 дан ортиғи шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Хусусан, Термиз шаҳар “Алишер Навоий” маҳалласида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони Исоқжон Абдурахмонов жорий йилнинг декабрь ойида Япония давлатида бўлиб ўтадиган парадзюдочилар ўртасидаги гранпри ва “Париж-2024” Паралимпиада мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича спорт кийими ва жиҳозларини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг яшаш шароити ва мавжуд имкониятлари тўғрисида масъуллардан маълумот олингач, мурожаат қисқа муддатда ҳал этиладиган бўлди.
Қабулда иштирок этган “Шодлик” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Якубованинг табиий газ масаласида ва "Шифокор" маҳалласидан бир гуруҳ фуқароларнинг ичимлик суви таъминотини янги тармоққа улаб берилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари тез кунларда ижобий ҳал этиладиган бўлди. Шунингдек, имтиёзли уй-жой олиш ва ҳуқуқий масалалардаги 50 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда мурожаат қилинган қолган масалалар муддат ва маблағ талаб қилганлиги боис қўшимча ўрганиш ва ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024