Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

612575       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳрида Касаба уюшмалари ходимлари шарафланди

Мамлакатимизда ҳар йили 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами нишонлаб келинади. Унга мувофиқ жойларда маънавий-маърифий, саховат тадбирлари ўтказилади.

Бугун Термиз шаҳридаги “Нигина” тантаналар саройида ташкил этилган тадбир ҳам ана шу санага бағишланди. Унда шаҳар ҳокими Ў. Тўраев, ҳамкор ташкилотлар, уюшма ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда шаҳар ҳокими барчани байрам билан табриклаб, бугун касаба уюшмалари бундан беш йил олдинги меҳнаткашлар ташкилотидан умумхалқ ташкилотига айланиб бораётгани ҳақида атрофлича сўз юритди. Янги Ўзбекистонни барпо этишда ташаббускорлик намуналарини кўрсатаётгани қайд этилди.

Табрикдан сўнг бир гуруҳ соҳа ходимлари ва фаол ишчи-хизматчилар шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирландилар. Санъат усталарининг қизиқарли байрам дастури барчага бир олам қувонч бағишлади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
63 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари