Гулистон маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Бугун, Термиз шаҳар 1-сектор биносида “Гулистон” маҳалласи ёшлари билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда 20 га яқин ёшлар ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Мазкур учрашувда шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев томонидан ёшларнинг иш билан таъминлаш, контракт тўлови, имтиёзли кредит, замонавий касбларга ўқиш, ўз-ўзини банд қилишда субсидия ажратиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланди. Учрашувда ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўрнатилган тартибда маблағлар ажратилишига келишиб олинди.
Шунингдек, ўрганиш муддат талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024