Беш нафар маҳкумнинг жазо ўташ тартиби енгиллаштирилди
Жазони ижро этиш муассасасида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган ҳамда ўрнатилган тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилган беш нафар маҳкумнинг жазони ўташ шартлари енгиллаштирилди. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди раиси И.Шаймановнинг раислигида жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаб турган беш нафар маҳкумни Жиноят Кодексининг 113-моддасига мувофиқ енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар жадаллик билан амалга ошириб келинмоқда.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, инсонпарварлик тамойилига таяниб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 4-минтақавий мувофиқ-лаштириш маркази 9-сон тергов ҳибсхонаси ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ўрнатилган тартиб қоидаларига риоя қилган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган, жазони ўташ даврида интизомий жазога тортилмаган, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етиб, бундан ўзларига тегишли хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтган, суд томонидан тайинланган жазонинг ҳақиқатда 4/1 қисмини ўтаб чиққан беш нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 113-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддатини манзил-колониясига ўтказилди.
Судда раислик қилувчи томонидан маҳкумларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги, жазони ўташ тартибини бузганлик учун сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий чора оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Бу билан суд, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етган ва ахлоқан тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга яна бир имкон берилганлиги билан бир қаторда маҳкумларнинг жамиятда ўз ўрнини топишда, оила аъзолари, фарзандлари билан бирга, эл-юрт тарақиёти учун муносиб хисса қўшишларига яна бир имкон яратди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024