Сурхондарё вилоят ҳокими фестиваль иштирокчилари билан учрашди
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27-29 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида бахшичилик санъати йўналишида бахши, оқин ва жиров ижрочиларининг республика фестивали бўлиб ўтди.
Уч кун давом этган фестивалда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 80 га яқин бахши, оқин ва жиров ижрочилари ўз санъатини намойиш этиб, халқимиз ақлу-заковати билан яратилган достон ва термаларни жўшиб куйлади. Буюк аждодларимизнинг кўп асрлик ҳаёт тажрибалари, эзгу орзу-интилиш ва юксак фазилатларини ўзида мужассам этган боқий меросимиз кенг тарғиб қилинди. Фестивал доирасида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашишди ҳамда уста ижрочилар томонидан маҳорат дарслари ўтилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов миллий қадриятларимиз куйчилари билан учрашиб, дилдан суҳбат қилди. Президентимиз ташаббуси билан бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга қаратилаётган эътиборини таъкидлаб, кўрик-танлов қатнашчиларига омад тилади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024