Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

410206       0

Тадбирлар

       

ФЕСТИВАЛ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида уч кун давом этган бахшичилик санъати йўналишида бахши, оқин ва жиров ижрочиларининг республика фестивали якунланди.

Фестиваль доирасида ташкил этилган бахши, оқин ва жировларнинг республика кўрик-танловида умумжамоа ҳисобида олий ўрин Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига насиб этди. Биринчи ўринни Сурхондарё вилояти, иккинчи ўринни Хоразм вилояти ва учинчи ўринни Қашқадарё вилояти жамоаси қўлга киритди.

Танловнинг яккахон йўналишлари ғолиблари:

1-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси вакили Азамат Элмуратов, Қашқадарё вакили Зиёдулла Аҳмедов ва Сурхондарё вакили Равшан Маматмуродов;

2-ўрин – Тошкент шаҳри вакили Расулбек Абдураҳмонов, Сурхондарё вакили Зулхумор Шерназарова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси вакили Сафаргул Баширова;

3-ўрин – Хоразм вилояти вакили Химоят Сариев, Қашқадарё вакили Муҳаммади Даминов, Қорақалпоғистон вакили Улдавлет Серсенбаева, Сурхондарё вакили Хамза Холбоев эгаллади.

Ғолиблар диплом, фестиваль статуэткаси ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, “Энг яхши достон ижрочиси”, “Энг яхши терма ижрочиси”, “Ёш достон ижрочиси”, “Энг яхши жиров ижроси” каби йўналишлар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.

Кўрик-танловнинг тантанали тақдирлаш маросими санъат усталари, бахши, оқин ва жировларнинг қизиқарли концерт дастури билан якунланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
117 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари