Мурожаатга муносабат
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган "Сувоқованинг қувурлари ёрилиб, уйларимиз сувга тўлди" сарлавҳали видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ушбу видеомурожаат юзасидан "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ мутасаддилари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат бўйича жойига чиқиб ўрганилди. Мазкур муаммо 26 июнь тонгида Термиз шаҳрининг "Юлдуз" маҳалласи, "Аҳмад Дониш" кўчасидаги сув кузатув қудуғида носозликлар туфайли содир бўлган. Шу ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳолат юзасидан "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ Термиз шаҳар бўлимига мурожаат қилишган. Ишчи гуруҳ томонидан ўша куннинг ўзида муаммо бартараф этилиб, кузатув сув қудуғидаги носозликлар бартараф этилган. Мурожаатда келтирилган "3-4 ойдан бери шу аҳвол" мазмунидаги важлар эса ўз тасдиғини топмади. Сабаби мазкур муаммо ўша куннинг ўзида бартараф этилган. Бугун "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ мутасаддилари томонидан тузилган ишчи гуруҳ видеомурожаат йўллаган фуқаро билан учрашиб, мурожаатчи томонидан эътирози йўқлиги ҳамда муаммо бартараф этилгандан сўнг ижтимоий тармоқларга видеомурожаат йўлламаслиги фуқароларга тушунтирилди. Шунингдек, фуқароларга бундай ҳодисаларни тезда бартараф этиш учун "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ нинг шаҳар ва туман бўлимларида мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ куну-тун меҳнат қилишини эслатиб ўтамиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024