13 / 10 / 22
Термиз шаҳрида маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда
Термиз шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган режага асосан шаҳар аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилаш, санитария-эпидемиологик вазият барқарорлигига эришиш, ижтимоий соҳа обектлари, якка тартибдаги ва кўп қаватли турар жой бинолари, коммунал ҳўжалик тизимининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, ички йўллар, дам олиш ва истироҳат майдончалари инфратузилмасини яхшилаш, кенг кўламли тозалик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари ҳамкорлигида маҳаллаларда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун режа-график асосида эрта тонгдан “Мангузар” маҳалласида ҳам давлат қуйи тизими хизматлари ҳамкорлигида ободонлаштириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадаллик билан бошланди.
Маълумот ўрнида, дастлаб ушбу ишлар шаҳарнинг “Нурли келажак” маҳалласида старт олган эди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024