ТЕРМИЗ ШАҲРИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ
Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун 60 хонадондан иборат 9 қаватли янги уйлар ўз эгаларига топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Хидиров, Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўраев, Жанубий оператив қўмондонлик бошлиғи полковник П.Сатывалдыев, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Меҳмонлар янги хонадонларга эга бўлган ҳарбий хизматчилар уйларига кириб, шароитлар билан танишди. Замонавий лойиҳалар асосида қурилган, уч хонадан иборат бўлган бу уйларда ҳарбий хизматчиларнинг фаровон турмуш кечириши учун барча қулайликлар яратилгани эътироф этилди. Шунингдек, ҳовлида ҳарбийларнинг фарзандлари учун ҳам замонавий ўйин майдончалари барпо этилган.
Яратилаётган қулай имкониятлар ҳарбий хизматчиларимизни халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлашда, давлатимизнинг тақдири ва келажаги учун фидойи бўлишга ундайди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024
1 comments