Термиз шаҳрида ўтказилган қабулда фуқароларнинг мурожаатига ечим изланди
Бугун, 22 октябрь куни шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев раҳбарлигида бўлиб ўтган сайёр қабулда 175 нафар мурожаатчиларнинг муаммолари тингланиб, секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида улар ўртага ташлаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ичимлик суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, бир марталик моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби турли масалалар билан боғлиқ муаммолар тингланди.
Қабулда фуқаролардан М.Бердиеванинг фарзандини даволатиш билан боғлиқ харажатлари, С.Ахматова акасининг операциясига зарур бўлган протез-ортопедия махсулотини сотиб олишида ҳамда Ю.Маматмуродованинг соғлигини тиклашда даволанишга ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Мурожаатларнинг 20 дан ортиғи шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ер ажратиш, алимент масаласи ва бошқа шу каби мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, муаммо ижроси муддат талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга қўшимча ўрганиш ўтказиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024