11 / 10 / 22
Термиз шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев жойларда йигит-қизларни қизиқтирган масалалар, ўйлантираётган муаммоларга ижобий ечим топиш чораларини кўрмоқда.
Бугун 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Гулираъно” ва “Боғзор” маҳалласи ёшлари билан ўтказилган учрашувда ҳам ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди.
"Боғзор" маҳалласидан С.Равшанованинг фарзандини имтиёзли равишда боғчага жойлаштириш, "Ёшлар дафтари"да турувчи С.Ибригимованинг тикув машинаси ажратиш, "Гулираъно" маҳалласидан Х.Зариповнинг сафарбарлик чақируви резерви хизматига бориши учун тўловни амалга ошириш, 3 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш каби турли йўналишлардаги ўнлаб мурожаатларни ҳал этиш бўйича масъулларга муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, контракт тўловларини тўлашда ёрдам сўраб мурожаат қилган ёшларга тегишли тартибда комиссия ҳулосаси асосида амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024