“Маданият карвони” Термиз шаҳрида
Ижодкорлар ва ҳарбий хизматчилар учрашуви
Бугун 14 сентябр куни Термиз шаҳридаги 11506-сонли ҳарбий қисмда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги маданий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Дастлаб пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар Термиз гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоасининг ватаннни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан тантанали кутиб олинди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Ҳожиматов, фалсафа фанлари фанлари доктори, профессор Ж.Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, хушовоз хонандалар Дилафруз Ҳайитметова, Тўлқин Файзиев(Сурхон гуруҳи) ва Сурайё Қосимова ва вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Н.Рахматуллаева ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Ижодкорлар билан учрашув ва таниқли хонандалар ижросидаги гўзал куй-қўшиқлар барчага позитив кайфият бағишлади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024