Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

635424       0

Тадбирлар

       

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА “ЗУККО БОЛАЖОН!” ФОТОАЛБОМИНИНГ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабгача таълим муассасасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасида йиллар давомида шаклланган халқимизнинг миллий таълим-тарбия услублари, ўзбекона оила моделига асосланиб фарзандларимизни вояга етказиш, болалар маънавий дунёсини бойитиш мақсадида тайёрланган “Зукко Болажон!” фотоалбомининг тақдимотига бағишланган бадиий-мусиқали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, зиёлилар, олимлар, шоирлар, Сурхондарё Мактабгача таълим бошқармасининг масъуллари, ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, муассаса тарбияланувчилари иштирок этди.
Дастлаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов болажонларга самимий тилакларини билдириб, бугунги кунда эртамиз эгалари бўлган фарзандларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жаҳон андозаларига мувофиқ билим олиши, маънавий камол топиши учун етарлича шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “Зукко Болажон!” фотоалбоми ва ундан жой олган 20 дан ортиқ деворий лавҳалар ва болалар адабиётининг энг сара дурдоналари 9-сонли мактабгача таълим муассасасига ҳадя этилди.
9-сонли МТМ раҳбари Насиба Қўшиева муассасада 200 нафардан ортиқ болажонлар тарбияланаётгани ҳамда 20 нафардан ортиқ ходимлар фаолият олиб бораётганини таъкидлаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан тақдим этилган мазкур фотоалбом илк билим ва тарбия масканлари – мактабгача таълим ташкилотларидаги болаларда ижтимоий мотивларни уйғотиш, бадиий-эстетик дидни шакллантириш, интеллектни ривожлантириш, кундалик турмушдаги қоидаларини ўргатиш, яқинларга ғамхўрлик қилиш, ўз туйғуларини бошқариш каби фазилатларни ўргатишга хизмат қилади дея қўшимча қилди.
Тадбир давомида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари: Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, фалсафа фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, хонандалар Сурайё Қосимова, Дилафруз Ҳайитметова, Тўлқин Файзиев(Сурхон гуруҳи)лар болажонларни турли ўйинлар, куй-у қўшиқлари билан хушнуд қилишди. Айниқса, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирокидаги саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди. Болажонлар фолклор термаларидан куйлаб, рақсга тушишди, турли монолог, ғазал, рубоийлардан ўқиб беришди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида вилоят қўғирчоқ театри томонидан болажонлар учун ажойиб спектакл қўйиб берилди. Шунингдек, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова ва "Тарбия" фани дарслиги ҳамда "Фарзанднома" асарларининг муаллифи Обиддин Маҳмудов бошчилигида боғча мудиралари учун "Тарбиянинг анаъанавий методлари ва болалар билан ишлашда нотиқлик маҳоратини қўллаш йўллари" мавзуси бўйича семинар-тренинг ўтказилди.
Маълумот учун бугунга қадар мазкур лойиҳа асосида 3 та мактабгача таълим муассасасида фотоалбом асосидаги деворий лавҳалар билан безатилиб, “Маънавият бурчаклари” ташкил этилди. Жорий йил якунига қадар яна 10 та муассасада шу каби тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
82 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари