Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

427963       0

Тадбирлар

       

Санъат саройи амфитеатри 3000 нафар вохалик ёшларни ўз бағрига жамлади

Термиз шаҳридаги Санъат саройи амфитеатрида бўлиб ўтган "Ёшлар фестивали" аввалида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сурхондарёлик ёшларнинг эришган ютуқлари ҳақида сўз юритиб, ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақаларининг биринчи мавсуми натижалари ҳақида тўхталди ҳамда бугун старт берилган иккинчи мавсумда уларга омад ва зафарлар тилади.

Мусобақаларнинг биринчи мавсуми ҳамда спортнинг шахмат ва футбол турлари бўйича ўтказилган Сурхондарё вилоят ҳокими кубоги ғолибларига пул мукофотлари ёзилган сертификатлар ва махсус кубок топширилди.

Фестивал дастуридан санъаткорлар, хусусан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Рахимова, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ирода Искандарова, Исроил Сайдумаров, Дилшод Имомалиевларнинг шўх-шодон куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Шунингдек, 10 сентябрдан "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақалари иккинчи мавсумнинг илк баҳслари – кўчалараро босқичи ҳар бир маҳалла умумтаълим мактабларида ёки маҳалла қошидаги спорт майдонларида ўтказилади.

10 та спорт тури бўйича ўтадиган баҳсларда 7-10, 11-15, 16-21, 22-26 ва 27-30 ёшли маҳалла ёшлари қатнашади.

Иккинчи босқич мусобақаларининг ўзига хос жиҳати – "Беш ташаббус олимпиадаси" якунида мамлакатимиздаги яна 279 та маҳалла спорт майдончаларига эга бўлиш имконини қўлга киритади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
121 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари