Профессионал таълим муассасаларининг Август анжумани
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 9-августдаги "Профессионал таълим муассасаларини 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлиги бўйича август семинарларини ўтказиш тўғрисида"ги 267-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 27 август куни Сурхондарё вилояти Профессионал таълим муассасаларининг Август семинарлари ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.
Анжуманда вилоят ҳокими Т.Боболов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар институти бош мутахассиси А.Мажидов, вилоятдаги барча РТМ раҳбарлари ва педагог кадрлари, ОТМ ректорлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этди.
2021-2022 ўқув йили давомида РТ фаолиятида самарали меҳнати, шижоати, улкан тажрибаси билан шахсан ҳисса қўшган ҳамда Республика кўрик танловларида иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга қиритган бир қатор директорлар, ўқитувчи ва педагоглари Вилоят ҳокими томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдирланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024