ТЕРМИЗ ШАҲРИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун, Термиз шаҳар давлат хизматлари маркази биносида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Эламанов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Термиз шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ш.Саодатов ва ташкилот раҳбарлари биргаликда фуқароларнинг муаммолари бўйича сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда аҳолидан ишга жойлаштириш, имтиёзли уй-жой масаласида, маҳаллага ариқ сувини етказиб бериш, бир марталик моддий ёрдам, имтиёзли даволаниш, субсидия асосида ўзини-ўзи банд қилиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи фуқароларга моддий ёрдам ажратилиши белгиланди ва ногиронлиги бўлган фуқаронинг соғлигини тиклаш масаласидаги мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди. Айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ижроси муддат талаб этадиган масалалар бўйича масъулларга қўшимча ўрганиш ўтказиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024
1 comments