ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Бугун, Термиз шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда “Ўзбекистон” ва “Боғишамол” маҳалласидан йигирмадан ортиқ ёшлар ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиевнинг навбатдаги ёшлар билан мулоқоти ҳам самимий ва очиқ тарзда бўлиб ўтди.
Ёшларнинг аксарият мурожаатлари иш билан таъминлаш, соғлигини тиклашда амалий ёрдам, бир марталик моддий ёрдам бериш ва бошқа масалаларда бўлди. Шунингдек, учрашув давомида бир нафар ёш ўзининг ташаббускор лойиҳасини тақдимот қилди.
Ҳоким томонидан шаҳар халқ таълими бўлимига ўн нафар олий таълимни битирган ёшларни мактабларга ишга жойлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатларни амалий ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, тегишли тартибда назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024