Аёллар дафтарига киритилган 10 нафар хотин-қизларнинг доимий даромад манбаи яратилди
Бугун, Термиз шаҳридаги “Мехробод” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 252-сонли қарори асосида вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев раҳбарлигида “Аёллар дафтари” 1-тоифасига киритилган 10-нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси топширилди.
Шунингдек, "Нурли келажак" маҳалласидан ёшлар дафтарида рўйҳатда турган бир нафар ёшга компьютер жамланмаси берилди.
Мазкур хотин-қизларга ажратилган тикув машиналаридан мақсадли фойдаланишлари ҳамда уларга доимий даромад манбаини яратиш учун лидер тадбиркор бириктирилиб маҳалла ҳудудида тикувчилик цехи ташкил этилади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024