Халқаро дўстлик куни нишонланди
Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, кеча "Халқаро дўстлик куни" муносабати билан Термиз шаҳридаги Санъат саройида "Дўстлик фестивали" ўтказилди.
Унда воҳамиздаги тожик, рус ва туркман миллий маданий марказларининг вакиллари ҳамда украин, корейс, қозоқ ва қорақалпоқ миллатига мансуб фуқаролар ўзларининг миллий қўшиқ ва рақслари билан йиғилганларга ҳурсандчилик улашди.
Шунингдек, фестивал доирасида миллий маданий марказлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомлар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024