Термиз шаҳрида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан ажратилган кредитлар асосида ташкил этилган балиқчилик ва паррандачилик тажрибаси таништирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5228-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги «Гулистон» маҳалласида «Бир махалла – бир махсулот» тамойилига мувофиқ интенсив усулда балиқчилик лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Бугун, Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида Термиз шаҳар ҳамда барча туманлар сектор раҳбарлари, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари биргаликда ҳоким ёрдамчиси Салоҳиддин Чориевнинг хонадонида бўлишиб, ҳовлида интенсив усулда балиқ етиштириш фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шундан сўнг раҳбарлар “Шифокор” маҳалласида ўз уйида курка (индюк) етиштираётган Хўжақулова Динора Бахтиёровна хонадонига ташриф буюришди. Сектор раҳбарларига хонадон эгаси ўзининг курка етиштириш борасидаги тажрибаларини гапириб берди.
Айтиб ўтиш лозимки, мазкур ишлар ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида ажратилаётган кредит маблағлари асосида аҳолининг реал қўшимча даромадларини оширишга ҳамда ишчи ўрни яратишга катта ҳисса қўшмоқда.
Якунда вилоят ҳокими томонидан юқоридаги тажрибадан келиб чиқиб, аҳолининг балиқ ва парранда гўштига бўлган талабини қондириш мақсадида вилоятнинг барча туманларида балиқ ва парранда етиштиришни янада кенгайтириш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024