Термизда “Ҳамдўстлик – 2022” ўқув машғулоти бошланди
Аввал хабар берганимиздек, кеча ўзбек–тожик ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги ўқув машғулотларида иштирок этиш учун қўшни Тожикистон Республикаси ҳарбий делегацияси Термиз шаҳрига етиб келган эди. Меҳмонлар Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмга жойлашгач, биргаликдаги ўқув машғулотларига тайёргарлик кўриш учун ўзбек ва тожик офицерлари иштирокида амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси ўрганиб чиқилди.
Маросимда Мудофаа вазирлигининг Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондони, генерал-майор Зайнобиддин Иминов, Тожикистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари, генерал-майор Эгамзод Шароф Худойберди сўзга чиқиб, ҳамкорликдаги дўстона ўқув давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди. Тинч, осуда ҳаётимиз посбонларининг ўқув машғулотларини белгиланган тартибда сифатли ўтказишига омад тилади.
Тантанали тадбирда икки ён қўшни давлат мадҳияси садолари остида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари давлат байроқлари кўтарилди. “Ҳамдўстлик – 2022” ўқувига жалб этилган ҳарбийлар ҳарбий оркестр садолари остида саф майдонидан шахдам қадамлар билан ўтди.
Машғулотларнинг бугунги дастури доирасида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида Термиз дала-ўқув майдонида жойлашган тўсиқлар йўлагидан ўтиш машқлари бажарилди. Футбол мусобақаси ташкил этилди. Меҳмонлар кечки дам олиш вақтини сермазмун ўтказиши учун қизиқарли концерт дастури намойиш этилади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024