"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуналар берилди
Муҳтарам Президентимиз, Ш.М.Мирзиеёвнинг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорлари асосида бугунги кунда маҳалла фуқаролари йиғинларида ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш,ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, мақсадида ёшлар етакчилари лавозимлари жорий этилганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Ёшлар етакчилари билан биргаликда сектор рахбарлари бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш уларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Бугун, Термиз шаҳар 3-сектор биносида 59 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари берилди. Тадбирда шаҳар ИИБ бошлиғи Э.Нуриллаев, шаҳар 1-сонли ИИБ бошлиғи У.Умматов ва ЖТСБ бошлиғи Т.Хурматовлар иштирок этишди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024