Сурхондарёда "30 июль - Халқаро дўстлик куни" кенг нишонланмоқда
Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, "Халқаро дўстлик куни" муносабати билан Термиз шаҳридаги маданият уйида "Дўстлик фестивали" ўтказилди.
Унда воҳамиздаги тожик, рус ва туркман миллий маданий марказларининг вакиллари ҳамда украин, қозоқ ва қорақалпоқ миллатига мансуб фуқаролар ўзларининг миллий қўшиқ ва рақслари билан йиғилганларга ҳурсандчилик улашди.
Шунингдек, фестивал доирасида миллий маданий марказлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомлар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.
Мамлакатимизда ўтказилаётган "Халқаро дўстлик ҳафталиги" доирасида вилоятнинг барча ҳудудларида байрам тадбирлари ташкил қилинади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024