Сурхондарёда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мухокамасига бағишланган тадбирлар қизғин давом этмоқда.
Галдаги муҳокама Термиз шаҳридаги "Сеҳрли қаср" номли ДХШ асосидаги МТТ фаоллари иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда OzLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов, OzLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Рўзиевлар томонидан Конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг туб моҳиятида ётадиган инсон қадри, унинг барча ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, унинг шаъни, қадр-қиммати ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий химоя қилиш ҳамда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг Конституцияда акс эттирилаётгани юзасидан маълумот ва тушунчалар берилди. Савол-жавоблар асосида бўлиб ўтган мулоқотда маҳалла фаоллари Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазаларини ҳамда қўллаб қувватлашларини билдиришди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024