МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ – ТИНЧ, ТЎКИН ҲАЁТИМ КАФОЛАТИ
Бугун, 12 июл куни Термиз шаҳридаги “Намуна”, “Темирйўлчи” ва “Кокилдор ота” маҳаллалари фуқаролари иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов, шаҳар ҳокими И.Худойбердиев ҳамда сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган учрашуви ташкил этилди.
Дастлаб йиғилганларга барча ислоҳотларнинг туб замирида "Инсон-жамият-давлат" стратегияси пировард мақсад қилиб олинганлиги тушунтирилди. Шунингдек, фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазаларига ҳам қулоқ тутилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди ва Конституциявий қонун лойиҳаси билан Инсон қадри учун хизмат қиладиган, халқчил Конституция яратилаётганлигини таъкидланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024