Аёллар дафтари бўйича бажарилаётган ишлар таҳлили юзасидан йиғилиш ўтказилди
Бугун, 14 июн куни “Гулистон” маҳалласида Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев раҳбарлигида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштириш ва тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун мақсадли кредитлар ажратилиши юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 1-сектор ҳудудидаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Йиғилишда юқоридаги масалалар ҳар бир маҳалла кесимида чуқур танқидий-таҳлил қилинди. Якунда шаҳар ҳокими томонидан ишсиз хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга мақсадли кредит ажратилиши бўйича масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024