ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Бугун, “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 30 июн – Ёшлар куни муносабати билан “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
Унда шаҳар ҳокими йил бошидан буён турли танлов ва мусобақаларда яхши натижаларни қўлга киритиб келаётган маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, иқтидорли ва истедодли ёшлар ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичида спортнинг “Street workaut" тури бўйича ғолибликни қўлга киритган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. Учрашувда ҳоким ёшларни 30-июнь ёшлар куни билан қизғин табриклаб, улар билан дилдан суҳбатлашди.
Жараён давомида куни кеча ўтказилган “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика кўрик-танловининг Термиз шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган ёшлар етакчиларига принтер ва турли танлов ва мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшларга эса замонавий компьютер жамланмалари шаҳар ҳокими томонидан топширилди.
Шунингдек, учрашувда бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун лойиҳаси муҳокамаси борасида маълумотлар берилди.