Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

669109       0

Тадбирлар

       

Бугун 2 июл – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига 30 йил тўлди.
 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигининг 30-йиллигига бағишлаб шаҳримиздаги Ёшлар маркази олдидан Санъат саройи ҳудудигача бўлган “Баркамол авлод”, “Ислом Каримов”, “Ҳаким ат Термизий” ва “Ибн Сино” номидаги марказий кўчалар бўйлаб "Авто карвони" ташкил этилди.
 
Шундан сўнг Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида “Оламни маҳлиё айлаган диёр!” шиори остида вилоятнинг асосий байрам тадбири ўтказилди.
 
Байрам тадбирида давлат ва жамоат ташкилотлари, нуронийлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
 
Тантанали тадбирда санъат усталари ва воҳанинг таниқли хонандалари ўзларининг шўҳ куй-қўшиқлари ҳамда ватанни мадҳ этувчи тароналари билан байрам қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашди.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари