СAЙЁР ҚAБУЛ: ДAВЛAТ ВA ХAЛҚ ЎРТAСИДAГИ КЎПРИК
Бугун, Гулистон маҳалласидаги 1-сектор биносида ўтказилган сайёр қабулда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Еламанов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Термиз шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ш.Саодатов ва ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок етиб, 60 га яқин фуқароларнинг ишга жойлаштириш, кадастр, моддий ёрдам, електр, соғлигини тиклаш масаласи ва бошқа йўналишлардаги мурожаатларини кўриб чиқди.
Қабулда мурожаатларнинг 19 таси жойида ўз йечимини топди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан беш нафарига моддий ёрдам ажратилиши белгиланди ва олти нафар имконияти чекланган фуқароларнинг соғлигини тиклаш масаласидаги мурожаати ижобий ҳал етиладиган бўлди. Aйрим масала ва мурожаатларни жойига бориб, атрофлича ўрганиб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.