23 / 06 / 21
Сурхондарёлик ғаллакорлар мамлакатимизда биринчи бўлиб, товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди
Қишлоқ хўжалиги учун об-ҳаво ноқулай келган бу йилги шароитда 90,8 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаган воҳа миришкорлари шу кунгача қабул пунктларига 191 минг 116 тонна сара товар дон топширди. Дон етиштиришда бой тажрибага эга вилоят ғаллакорларининг бу ютуғи кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида юз берган туб ўзгариш ва янгиланишларнинг амалдаги самарасидир. Президентимиз ташаббуси билан дон етиштиришнинг кластер усулига ўтказилгани ерга, мулкка эгалик ҳиссини, ғаллакорларнинг моддий манфаатдорлигини янада оширди. Майсаларни парваришлашда замонавий технологиялардан оқилона фойдаланиб, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли бажаришга интилишни кучайтирди. Шунга мувофиқ вилоятда бир текис ундириб олинган майсаларни парваришлаш, озиқлантириш ва суғориш юмушлари мавжуд агротехник тадбирлар асосида уюшқоқлик билан бажарилди. Ўрим-йиғим мавсумини сифатли ўтказиш учун барча ишлар отряд усулида ташкил этилиб, ҳар бир гуруҳга тегишли соҳа мутахассислари жалб этилди. Мавжуд комбайнлар ва ташув техникаларидан самарали фойдаланиш учун кўчма таъмирлаш устахоналари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари етказиб берувчи транспорт воситаларининг тезкор хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди.
Вилоят ғаллакорлари эришган бу ютуққа Шеробод тумани ғаллакорлари 26 минг 380 тонна, Музработ тумани 24 минг тонна, Қизириқ тумани 21 минг 30 тонна, Денов тумани 20 минг тонна, Қумқўрғон тумани 18 минг 380 тонна, Жарқўрғон тумани 17 минг 989 тонна, Бандихон тумани 10 минг 991 тонна, Термиз тумани 6 минг 715 тонна, Ангор тумани 6 минг 500 тонна, Сариосиё тумани 5 минг 610 тонна сара дон топшириб, муносиб ҳисса қўшди.Ангор туманидаги “Саидносирхон”, “Саидмаликхон-Ангор”, Денов туманидаги “Бунёдкор Тасмасой”, Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон”, Термиз туманидаги “Шароф Моҳинур”, Шеробод туманидаги “Асл Сурхон пахтаси” каби кўплаб фермер хўжаликлари ва Ангор туманидаги “Ангор Сурхон ғурури”, Сариосиё туманидаги “Сурхон Голден Треед” масъулияти чекланган жамияти корхоналари 80-85 центнердан сара дон йиғиб олди.Жорий йилда воҳа ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 63,8 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 579 минг 500 тонна сара дон ишлаб чиқариш ва ўтган йилга нисбатан 80,2 минг тонна кўп хом ашё йиғиб олишни мўлжалламоқда.
Вилоятда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024