Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасининг “Маърифат” хонаси калити Термиз шаҳар маънавият ва маърифат бўлинмасига тантанали равишда топширилди
Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси "Маърифат" хонасида жорий йил 19 январ куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгилаб берган вазифаларни тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш борасида барча вазирлик ва идораларда кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани хусусида тадбир ўтказилди. Айниқса, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ички ишлар вазирлиги билан "Ҳамкорлик ва истиқболдаги вазифалар" мавзусидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлди. Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида ташкил этилган тадбирда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва истиқболли вазифалар ҳақида сўз юритилди. Тадбир давомида шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмасига вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Нуркелдиев Алишер Жураевич томонидан “Маърифат” хонасининг калити тантанали равишда топширилди. Айтиш жоизки, маънавият инсоннинг ўзлигини англатувчи бетакрор мўжизавий кучдир. У миллатнинг юзи, виждони, руҳидир. Амалга оширилаётган бу каби ишлар мамлакатимизда аниқ мақсадга йўналтирилган маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024