НАВБАТДАГИ ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, 9-июнь куни 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев 1-сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларнинг моддий ёрдам, контракт тўлови, ишга жойлаштириш, субсидия асосида кредит олиш ва бошқа масалалардаги мурожаатларининг аксарияти жойида ижобий ечим топди.
Шунингдек, икки нафар ёшлар томонидан “Бобур” боғида “Ёшлар” боғини ташкил этиш юзасидан ландшафт-дизайн ҳамда Киберспортни ривожлантириш бўйича лойиҳа тақдимотлари намойиш этилди. Шаҳар ҳокими томонидан ёшларнинг айрим муаммо ва таклифларини бажарилиши юзасидан чора-тадбирлар асосида муддатлар белгиланиб, мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.
Жараён давомида ёшларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024