22 / 06 / 21
Термиз шаҳар Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси раис ўринбосари Г.Н.Кравченя сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартда тасдиқланган “Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида”ги №ҚҚ-203-IV-сонли қарори ҳамда мазкур қарор асосида қабул қилинган Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2021 йил 29 мартдаги №168/VI-28-сонли қарори асосида “Халқпарвар” комиссияси ва қарор билан тасдиқланган комиссия низомнинг мазмун ва моҳияти ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Шунингдек, раис ўрнибосари ўз сўзида “Халқпарвар” комиссиясининг асосий мақсади шаҳар ҳокимлиги ҳамда масъул давлат идораларининг уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларни яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш борасидаги ишлар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборатлигини, аҳоли учун қурилаётган уй-жойларга ер майдонлари ажратиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва ўз муддатларда тугатиш, уй-жойларга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш, ипотека кредити, субсидиялар олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, соҳага бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, уй-жой қурилиши соҳасига қурувчи хусусий пудрат ташкилотларини кенг жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар шаффофлигини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўриш, ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга доир дастур ижросининг бориши тўғрисида шаҳар ҳокимлигининг ахборотларини эшитишга кўмаклашиш, ўз ваколатига киритилган масалалар юзасидан шаҳар Кенгаши котибияти билан ҳамкорлик қилиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси қонунчилик хужжатларига мувофиқ бошқа вазифларни амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024