ТЕРМИЗ ШАҲРИДА НИЗОЛИ ОИЛАЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Кеча “Нурли келажак” маҳалласида Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев бошчилигида барча сектор раҳбарлари, жиноий, фуқаролик ва маъмурий ишлари бўйича шаҳар судининг раислари, профилактика инспекторлари, маҳалла раислари иштирокида муаммоли ва низоли вазиятдаги оилалар вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари тингланди.
Жараёнда ушбу оилаларда муаммоли ва низоли ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган психологик, ижтимоий, маънавий-ахлоқий ва иқтисодий омиллари ўрганилиб, тегишли тартибда амалий ёрдам ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Эътироф этиш лозим, суҳбат давомида ҳозирги кунга қадар низоли оилаларнинг иши судга етиб бормасдан уларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштириш борасида масъул ташкилотлар билан ижобий натижаларга эришилди.
Учрашув давомида масъуллар томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликдаги тарғибот ишларини кучайтириш, фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам амалга ошириб боришга келишиб олинди. Шунингдек, мутасадди раҳбарларга барча турдаги жиноятчиликни олдини олиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024