Сурхондарё ёшларини эзгу мақсад сари бирлаштирган фестиваль
Термиз шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шоири остида 15-17 июнь кунлари ўтказилган Ёшлар фестивали минглаб ўғил-қизларни айни эзгу мақсад сари бирлаштирди.
Айниқса, фестивал якунида таниқли санъаткорлар иштирокидаги шоу-концерт унутилмас таассуротларга бой бўлди. Унда 80 мингдан зиёд ёшлар, қўшни мамлакатлардан меҳмонлар қатнашди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов шижотли ўғил-қизларни ўзига хос байрам билан қутлади.
Тадбирда фестивал доирасида ташкил этилган турли кўрик-танловлар, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ғолибларига олтита 25 миллион сўмлик, ёшларнинг IT йўналишидаги стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, вилоятдаги олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган вилоят ҳокими стипендияси учун иккита 1 миллиард (жами 2 миллиард 150 миллион) сўмлик сертификатлар топширилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024