Термиз шаҳридаги мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Хабарингиз бор, кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда мактаб ўқувчиларини камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгиланган эди.
Ушбу белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугун, шаҳар ҳокимлигида халқ таълими бўлими масъуллари, мактаб директорлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари билан учрашув ўтказилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари I.Saparov, Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи E.Narmanov, сектор раҳбарлари ва алоқадор масъуллар иштирок этишди.
Учрашувда 2023 йилдан ўқувчиларни мактабларда хорижий тил ва касбга ўргатиш, уларни даромад топадиган иш билан таъминлаш бўйича маҳаллалар драйверидан келиб чиқиб, асосли фикр-мулоҳазалар билдирилди ва амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024