ТЕРМИЗ ШAҲРИДA НAВБAТДAГИ СЕССИЙA БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгашининг 43–сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, алоқадор корхона ва ташкилотлар, сектор раҳбарлари иштирок етди.
Сессия кун тартибига мувофиқ, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Термиз шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Саодатов Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли фармони ижроси, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича ахбороти тингланди.
Шунингдек, Фуқаролар ҳуқуқлари ва еркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан Термиз туманлараро иқтисодий суди раиси Д.Жумайев, Термиз туманлараро маъмурий суди раиси A.Aбдулакимов, Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси И.Шайманов ва Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди раиси Ж.Нафасовларнинг марузаси ешитилди.
Сессияда кун тартибига қўйилган 7 та масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024