ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ ТEРМИЗ ШАҲАР КEНГАШИ ФАОЛИЯТИ
Айни пайтда навбатдаги сессия олдидан Термиз шаҳар Кенгашининг Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш, Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш ва Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиясларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Кун тартибидаги масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарори асосида Термиз шаҳрида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 23 сентябрдаги 522-сонли қарорининг шаҳарда ижроси юзасидан шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.Нормўминовнинг ҳисоботи доимий комиссия аъзоларлари томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024