“Шодлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган 2-қаватли турар-жой бинолари шаҳарнинг тасдиқланган Бош режасига асосан бузилиб, ўрнидан замонавий кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиши режалаштирилган бўлиб, қурилиш ташкилоти “Логистиcс Транс Сервиcе” МЧЖ томонидан 2 қаватли турар-жой биноларининг қурилиш ости ер майдонини “Сурхон Риелтор Сервис” МЧЖнинг 26.08.2021-йилдаги 1/9А-сонли очиқ аукцион савдоси натижаси баённомасига асосан 1060,0 kv.metr.yer майдони бўйича “Логистиcс Транс Сервиcе” МЧЖ ғолиб бўлган ва шунга кўра, вилоят қурилиш Бош бошқармаси томонидан 07.10.2021-йилдаги 29524-сонли архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022-йилдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200 -сонли қарорининг 4-иловасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш учун Сурхондарё вилояти қурилиш Бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура шаҳарсозлик кенгашининг ижобий хулосаси олиниши ва 5-иловасида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясига ҳабарнома юбориб давлат рўйхатидан ўтган ҳолатда қурилиш ишларини олиб борилиши белгилаб қўйилган бўлсада, бугунги кунда “Логистиcс Транс Сервиcе” МЧЖ томонидан рухсат берувчи шаҳарсозлик ҳужатларини тўлиқ «27» октабр 2023 й. 03-03/485-сон Термиз шаҳрида расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан кўп қаватли турар-жой биноси 2-қаватининг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда ушбу масъулияти чекланган жамияти устидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суд қарори билан айбдор деб топилган. Шунга кўра, ушбу масалада бугунги кунда бошқа ташаббускор тадбиркор жалб этилган.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024