Термиз шаҳрида 2023 йил январь-июль ойларида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш мақсадли кўрсаткичлари ижроси бўйича бир мунча ишлар амалга оширилди жумладан:
Термиз шаҳар ҳокимлигини масъул мажмуаларининг тезкор маълумотларига асосан Термиз шаҳрида январь-июль ойларида 7 692 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб амалда 9 819 та иш ўринлари яратилди, режа 127,7 фоизга бажарилди.
Шундан доимий иш ўринлари ташкил этишда 1 561 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб амалда 3 417 та иш ўринлари яратилиб, режа 218,8 фоизга, мавсумий ва вақтинчалик иш ўринлари ташкил этишда 493 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб амалда 417 та иш ўринлари яратилиб, режа 84,5 фоизга бажарилган бўлса, 1 792 та норасмий иш ўринларини легаллаштириш белгиланган бўлиб амалда 1 114 та иш ўринларилегаллаштирилиб, режа 62,1 фоизга бажарилди.
Яратилган янги иш ўринларининг соҳалар бўйича таҳлили қуйидагича:
-инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантиришда
январь-июль ойларида 97 та доимий янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 279 та (режага нисбатан 347 фоиз),
-хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантиришда
январь-июль ойларида 3478 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 4306 та (режага нисбатан 110.7 фоиз)иш ўринлари яратилди.
-қурилиш ва коммунал хўжалиги соҳасида январь-июль ойларида
271 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда
261 та (режага нисбатан 96.3 фоиз) иш ўринлари яратилди.
- оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 1 207 та лойиҳага 28,8 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди;
- аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича 73 та фуқарога 78 млн сўмлик субсидиялар ажратилди;
- касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқишга 363 нафар фуқаролар йўналтирилиб, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида ўқитилди;
Термиз шаҳрида утган 7 ойи давомида – 415 та юридик ва 410 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
- Ҳоким ёрдамчилари томонидан умумий қиймати 40,7 млрд.сўмлик 137 тадан ортиқ кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги микролойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.
Ушбу лойиҳалар бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан лойиҳа ташаббускорларига йил давомида амалий ёрдамлар кўрсатиш натижада
443 га яқин янги иш ўринларини яратилиши кўзда тутилган.
Ўтган 7 ой давомида микролойиҳалардан 26 таси ишга туширилиб,
96 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори 1-иловасига асосан Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг 03.03-2023-йилдаги VI-58-20-8-121-k-23-қарорига биноан “Аёллар дафтари”га хотин-қизлар 6 та тоифа бўйича киритилди.
Жорий йилнинг 1 февралдан 15 февралга қадар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритиладиган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, 4980 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиши юзасидан “индивидуал дастур”лари ишлаб чиқилди.
“Аёллар дафтари”га киритилаётган хотин-қизларга йўл харитасига асосан қуйидаги амалий ёрдамлар кўрсатилиши белгилаб олинган.
Жумладан,
1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар тоифасига киритилган 2009 нафар хотин-қизлардан 83% яъни 1668 нафарининг бандлиги таъминланди. Шундан, доимий ишга 199 нафар, жамоат ишига 48 нафар, касб-ҳунарга ўқитилганлар 158 нафар, субсидия ажратилган
58 нафар, ўзини-ўзи банд қилганлар 1205 нафарни ташкил этади.
Мисол учун, “Байналминал” махалласидан Бўронова Хуршида Хуррамовна, Рузикулова Углой Рахмонкулона, Чориева Мунерахон Олимжоновналарга , Субсидия асосида тикув машинкаси берилиб ўзини ўзи банд қилди, Насриддинова Мавлуда Нормуратовна, Салихова Малохат Магаметовналар жамоат ишига жойлаштирилди. Хўжақулова Матлуба Холмуродовна Термиз шахридаги 6 умумий ўрта таълим мактабига ишга жойлаштирилди.
2. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 103 нафар хотин-қизлардан 77 нафарига 1 млрд 19 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.
3. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 1190 нафар хотин-қизларнинг барчаси учун БҲМнинг 4 баравари миқдорида (1 200 000 сўм) жами бўлиб 1 млрд 428 млн сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.
4. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тоифасига киритилган 1123 нафар хотин-қизларнинг барчаси учун БҲМнинг 4 баравари миқдорида (1 200 000 сўм) жами бўлиб 1 млрд 347 млн 600 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.
5. Уй-жойга муҳтож бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 67 нафар хотин-қизларнинг 30 нафари учун 90 млн сўм миқдорида ижара компенсация учун маблағ ажратилади, қолган 37 нафар хотин-қизларни 2023-йил давомида субсидия ёки ижтимоий уй-жой билан таъминлаш режалаштирилди.
6. Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 488 нафар хотин-қизларнинг барчаси учун БҲМнинг 4 баравари миқдорида (1 200 000 сўм) жами бўлиб 585 млн 600 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.
7. Уй-жойи таъмирга мухтож эҳтиёжманд 20 нафар хотин-қизларнинг барчаси учун БҲМнинг 30 баравари миқдорида (9 900 000 сўм) жами бўлиб 198 млн сўм миқдорида маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари 3-чорак якунига қадар якунланади.
8. “Аёллар дафтари”га киритилган 2350 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тўлдирилган “индивидуал дастур”ларига асосан тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилиши белгиланган бўлиб.
Термиз шаҳар адлия бўлими томонидан 215 нафар хотин-қизларга “Гулистон” маҳалласи 1-сектор биносида хуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳалқ таълими психоликлари томонидан 280 нафар хотин-қизлар билан маҳалаларда писихологик маслахат, тренинглар ўтқазиб келинмоқда.
Тиббиёт бирлашмаси томонидан “Аёллар дафтари”да турувчи
350 нафар хотин қизлар тиббий кўрикдан ўтқазилди.
Сурхондарё вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан 225 нафар хотин-қизлар касб-хунарга ўқитилди.
Август Cентябр ойларида “Аёллар дафтари”га 1-тоифасига киритилган 110 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, 20 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит маблағлари ажратиш, 25 нафар аёлларимизнинг ижара компенсация тўловларини тўлаб бериш, 50 нафарини ички туризм бўйича саёхат ташкил этиш ҳамда маҳаллалар кесимида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказишни режалаштириб олдик.
Ёшлар банндлиги
Термиз шаҳрида ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва психологик муаммоларини ҳал етиш мақсадида секторларда олиб борилган ишлар натижасида феврал ойи якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январ ПҚ-92-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июн кунидаги 312-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда “Темир дафтар” га киритилган оилалар фарзандларидан иборат жами 299 нафар мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг тўлов контракт суммасининг 50% фоизигача, БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда жами 643 млн 100 минг сўмлик тўлов-контракт суммаси тўлаб берилди.
Жумладан,
1-сектор ҳудудидаги 82 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг
50 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 186 млн 700 минг сўмлик тўлов-контракт суммаси;
2-сектор ҳудудидаги 79 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг
50 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 171 млн 100 минг сўмлик тўлов-контракт суммаси;
3-сектор ҳудудидаги 61 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг
50 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 126 млн 500 минг сўмлик тўлов-контракт суммаси;
4-сектор ҳудудидаги 78 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг
50 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 160 млн 400 минг сўмлик тўлов-контракт суммаси ўтказиб берилди.
“Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи ёшларга моддий ёрдамлар кўрсатилганли ва “Ёшлар жамғармаси”дан 2023 йил 15 август кунига қадар қилинган ҳаражатлар қуйидагича;
62 нафарига 46,5 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам;
15 нафарига асбоб-ускуналарга 69,6 млн. сўм субсидия;
7 нафарига ҳайдовчилик касб-ҳунарга ўқитиш учун 8,4 млн. сўм;
145 нафарига 348,1 млн. сўм контракт тўловлари;
20 нафарига ҳарбий сафарбарлик чақируви бадали учун 112,8 млн. сўм;
85 нафарига даволаниш ҳаражатлари учун 414,5 млн. сўм маблағлари тўлаб берилди.
76 нафарига 93,2 млн. сўм бошқа йўналишлар;
Жумладан,
Термиз шаҳар бўйича “Ёшлар дафтари”га 1285 нафар ёшлар (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасига киритилди шундан 697 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган ва дафтардан чиқарилган бўлиб 588 нафар ёшлар бугунги кунда (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасида сақланиб қолмоқда
1-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га 378 нафар ёшлар (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасига киритилди шундан 198 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган ва дафтардан чиқарилган бўлиб 180 нафар ёшлар бугунги кунда (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасида сақланиб қолмоқда.
2-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га 291 нафар ёшлар (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасига киритилди шундан 184 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган ва дафтардан чиқарилган бўлиб 107 нафар ёшлар бугунги кунда (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасида сақланиб қолмоқда.
3-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га 318 нафар ёшлар (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасига киритилди шундан 155 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган ва дафтардан чиқарилган бўлиб 163 нафар ёшлар бугунги кунда (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасида сақланиб қолмоқда.
4-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га 299 нафар ёшлар (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасига киритилди шундан 161 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган ва дафтардан чиқарилган бўлиб 138 нафар ёшлар бугунги кунда (дафтар.меҳнат.уз) ягона електрон платформасида сақланиб қолмоқда.
Бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан Васийлик Кенгашининг қарорларига асосан жами 2 млрд 300 млн сўм маблағ сарфланган.
Шунингдек, бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшларни оммавий спортга жалб етиш мақсадида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида спортнинг мини-фудбол тури бўйича спорт мусобақалари ҳамда қизларни спортга жалб етиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб етиш мақсадида “Маҳалламиз спортчи қизлари” шиори остида спортнинг стол теннис, шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш учун “Беш муҳим ташаббус” тадбирларида фаол иштирок етган ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 450 млн 120 минг сўм маблағлар ажратилган ва тадбирлар учун жами 450 млн 120 минг сўм маблағ сарфланган.
II. 2023 йилнинг II-ярим йилигида Термиз шаҳрида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
1. Аҳоли бандлиги таъминлаш борасида 12 минг нафар ишсиз аҳолини доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштириш, 5,2 минг нафар фуқароларни ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олиш, 312 нафарини ҳунармадчиликка, 650 нафарини якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма билан бирга) ва 1214 нафарини жамоат ишларга жалб қилиш чоралари кўрилади.
2. Аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш мақсадида 950
нафар фуқаролар (шундан касб-хунарга 615 нафар ва тадбиркорликка
315 нафар фуқаролар) ўқитиш учун йўналтирилади.
Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотлари томонидан 245 нафар ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, ўқитиш бўйича НТТга сарфланган харажатларнинг 70 фоизи давлат томонидан компенсация қилиб берилади.
3. Аҳолини тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2,3 мингга яқин лойиҳаларга
56 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ҳамда 415 минг ишсиз фуқароларга
4,1 млрд.сўмлик 20 та турдаги субсидиялар ажратилади.
4. Амалга оширилган ишлар натижасида 2023 йилда маҳаллаларда
1,1 мингга яқин юридик ва 1,2 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилади.
5. Ҳоким ёрдамчилари томонидан 1-чорак давомида барча маҳаллаларда қайтадан “хонадонбай” хатлов ишлари олиб борилади. Хатлов давомида аҳолининг ишлаш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш, кредит ва субсидиялар олиш каби истаклари ўрганиб чиқилди. Бу орқали оилаларнинг ҳақиқий ижтимоий-иқтисодий аҳволидаги ўзгаришлар “Онлайн маҳалла” платформасида қайд этилади.
6. Ҳоким ёрдамчилари томонидан Термиз шаҳридаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги ( 50,1 минг оила) ҳар бир оиланинг иқтисодий аҳволи жойида ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижаларига кўра даромади камбағаллик чегарасидан паст деб топилган оилалар “камбағалликдан чиқариш” модулига киритилиб, ҳар бир оила билан “индивидуал дастур” ва “ижтимоий шартнома” асосида иш ташкил этилади.
Термиз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қаландаров
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024