Термиз шаҳрида 37 та маҳаллада 74 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:
Ички йўллар янгидан қурилиш 42,3 км асфалт йўллар қурилиши режалаштирилган. Ушбу обйектларга 5 та пудратчи ташкилотлар бириктирилган бўлиб, Бугунги кунда 25,6 км асфалт ётқизилиб, 17,3 км йўлларга асфалт ётқизишга тайёрланди.
Шаҳардаги 12 та маҳаллаларда 18.6 км бетон йўллар қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 6 та пудратчи ташкилотлар томонидан 17,7 км да бетон йўл ишлари якунланган.
Шунингдек, 22 та маҳаллаларда 25,8 км пиёдалар йўлаклари режалаштирилган, шундан 5 та пудратчилар томонидан 23,2 км бажарилди.
Ўз навбатида, ичимлик суви ва оқова сув тармоғи обйектлари бўйича 34 та маҳаллаларда 27,5 км тармоқ тортиш ва 1 та КНЕС ўрнатиш ишлари режалаштирилиб, 5 та пудратчи томонидан 22,4 км қурилиш ишлари бажарилган.
Шундан,
- Оқова сув обйектлари бўйича 8 та маҳаллаларда 11,842 км тармоқ тортиш ва 1 та КНЕС ўрнатиш ишлари режалаштирилган, 5 та пудратчи томонидан 8,331 км қурилиш ишлари бажарилган.
Кўп қаватли уйлар бўйича маҳаллаларда 204 та уйларнинг фасад қисми ва уйнинг том қисмини таъмирлаш ва кириш йўлакларига ёритиш тизими ўрнатиш ишлари амалга оширилган.
14 та маҳаллаларда 16 та Wоркоут майдончаси қуриш режалаштирилган, 6 та пудратчилар томонидан 9 та Wоркоут қуриш ишлари якунланган
Бундан ташқари шаҳарнинг марказий кўчаларида ёритиш тизими ва суғориш, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Термиз шаҳар ҳокими Ў.Тўрайев
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024